Нью-Йорк – Американинг адабиётдаги рамзи (шаҳар ҳақида 5 роман)

Нью-Йорк – Американинг адабиётдаги рамзи (шаҳар ҳақида 5 роман)

Akademnashr
Нью-Йорк. Сайилгоҳ. 1840 йил.


“Буюк Гэтсби” романининг илк нашри муқоваси


Романлар бешлигини Фрэнсис Скотт Фицджеральднинг “Буюк Гэтсби” асари бошлаб беради. Бу китоб шунчаки роман эмас, жаҳон адабиёти классикаси ҳамдир. Асарнинг ҳар сатрида шаҳар лўқиллаб туради – айтайлик, махфий чоғирлик – бу саҳнада Нью-Йорк дунёнинг бор шаҳрини ўзида жам этади. Долларнинг узлуксиз оқими, ишчиларнинг қинғир ишларини айтмайсизми? Ўтган асрнинг 20-йилларидаги Америкада улкан муваффақиятлар жиноятчилик ва қинғир ишлар билан бақамти намоён бўлади.


2000 йил. Янги нашр. Янги муқова.

“Манхэттен”, Жон Дос Пассос. Асар номи очиқ-ойдин шаҳарга ишора қилаяпти ва у асосий қаҳрамонлардан бири. Роман кинематографияга жуда боп. Бу эса шаҳар воқеалар учун бор-йўғи фон эмаслигини англатади. Китоб завқ билан ўқилади, қаҳрамонлар эса феъл-сажияси билан ўта қизиқарли. Танқидчилар “Манхэттен”ни Нью-Йорк ҳақида ёзилган романлар ичида энг яхшиси деб ҳисоблашади.


Илк нашр. Дастлабки муқова.

Жером Дэвид Сэллинжернинг “Жавдарзордаги халоскор”и ҳиссиётлар ва фикрлар бўронини уйғотадиган роман, яна муаллиф ижодидаги пойдевор… бундай сифатларни беҳад давом эттирса бўлади. Сэллинжернинг Нью-Йорки – ёрқин, ажойиб ва даҳшатга тўла – америкача орзулар мужассам шаҳар.


Фрэнк Костелло — дон Корлеоненинг асосий прототипларидан бири сифатида кўрилади.

Марио Пьюзонинг тенгсиз “Чўқинтирган ота”си асосида ишланган фильм бежиз барча замон ва маконнинг энг яхши фильмлари қаторига кирмайди. Бунда Нью-Йорк шунчаки саҳна эмас, рўй бераётган воқеалар иштирокчиси ҳисобланади.

Асарнинг рус тилидаги нашри. 1998 йил.


Ниҳоят, бешинчи роман – Эрих Мария Ремаркнинг “Жаннатдаги соялар” асари. Асосий мавзу – муҳожирлар. Нью-Йорк – дунёдаги муҳожирлар пойтахти, ранги ва эътиқодидан қатъи назар барчани ўзига бирдек чорлайдиган жозибали маскан. Умидлар, имкониятлар, қотиллар ва яна орзулар шаҳри. Маҳоратли ровий Ремарк унга жон ато этгандек гўё.


Интернет маълумотлари асосида тайёрланди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

Telegram: https://t.me/Akademnashr

Facebook: https://fb.com/akademnashr

Instagram: https://instagram.com/akademnashr

Сайт: https://akademnashr.uz

Email: info@akademnashr.uz

Онлайн буюртма: https://t.me/akademsavdo

Report Page